Тунгги пайтда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидаги иссиқлик тизими, қозонхоналар, бинолар ва синфхоналар ичидаги ҳароратни назоратдан ўтказмоқда.
Ижтимоий объектлардаги муаммоларни бартараф этишга барча масъул хизматлар ва мутасаддилар жалб этилган. Қозонхоналарни сифатли ёқилғи, генераторлар ва зарурат туғилганда қўшимча ишчи кучи билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Айниқса мактаблар ва мактабгча таълим муассасалари шаҳар ҳокимининг алоҳида диққат эътиборида бўлиб, ўқувчилар иссиқ хоналарда таълим олишлари учун барча куч ва воситалар жалб этилмоқда.
Бугун, тунги соат 12 дан сўнг ижтимоий объектлар яна бир бор кўриб чиқилади.