Shan. Iyul 20th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Илҳомжон Ҳасанов ҳамда “Мусиқали театр актёрлиги” йўналиши 1 босқич гуруҳи мураббийи Равшанбек Зуннуновлар ижарада яшовчи филиал талабаларининг яшаш шароити ҳамда ижтимоий аҳволини ўрганиш мақсадида уларнинг турар жойларига ташриф буюрдилар.

 

Ташриф давомида талабаларга амалдаги қонунчилик асосида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш тартиби борасида тушунчалар берилди. Ёнғин ва техника хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш, кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш борасида йўриқномалар берилди.

 

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати.