Қўқонда Ҳинд маданияти маркази ташкил этилди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-04-28 | 21:47h
update
2024-04-28 | 21:47h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Маданият марказининг очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Адити Валундж хоним, Баҳодир Лаъл Шастри номидаги Ҳинд маданияти маркази директори, профессор Чандра Шекхарлар иштирок этдилар.

 

Қўқон даслат педагогика институти фаолияти билан танишган меҳмонлар рамзий лентани қирқиб, институт қошида янги ташкил этилган Ҳинд маданияти маркази ва рақс тўгарагини очиб бердилар. Марказдаги ҳинд маданияти, санъати ва тарихига оид китоблар ва экспонатлар билан танишдилар.

Advertisement

 

Қўқон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган музокараларда маданий алоқаларни ривожлантириш, Қўқонда йога студияларини очиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

 

Ўрда майдонида 28 апрель-Халқаро рақс, кунига бағишлаб ҳинд-ўзбек рақс ва концерт дастури намойиш этилди. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва профессор Чандра Шекхар ҳамкорликда ташкил этилган бадиий тадбирлар маданий алоқаларни янада ривожлантиришга улкан ҳисса, қўшишига ишонч билдирдилар.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
28.04.2024 - 21:48:17
Privacy-Data & cookie usage: