Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш, тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шаҳар ҳокими Президент Халқ қабулхонаси ва Қўқон шаҳар ҳокимининг қабулида келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш, эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий рўйхатларга киритиш бўйича топшириқлар берди.
Шу билан бир қаторда, бюджет тушумларини таъминлаш, ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, аҳолининг ер-мулк солиғидан бўлган дебиторлик қарздорлигини ўз вақтида тўланишини таъминлаш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.