Қўқонда Алишер Навоий таваллудининг 580 йилигига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-03 | 16:10h
update
2024-05-03 | 16:10h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 7-болалар санъат ва мусиқа мактабида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими мактаб фойесида ташкил этилган ҳунармандчик ва амалий санъат кўргазмаси билан танишди. Мактаб мураббийлари сайъ-харакатлари билан ташкил этилган миллий ансамбль ижрочилари билан суҳбатда бўлди.

Advertisement

 

Тадбирнинг бадиий қисмида Қўқон шаҳар ҳокими Муҳтарам Юртбошимиз томонидан буюк бобокалонимизнинг ижодий меъросини кенг тарғиб этиш, ёшларни аждодларимизга ҳурмат, миллий анъаналаримизга садоқат рухида тарбиялашга кўрсатилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Тадбирда Маруфжон Усмонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, Маориф аълочиси Атхамжон Мамаюсуповга “Маданият фидокори” кўкрак нишонини тантанали равишда топширди. Соҳадаги кўп йиллик фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик изхор этиб, тўн кийгизди.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
03.05.2024 - 16:11:03
Privacy-Data & cookie usage: