Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Толзор” маҳалласи фуқаролари учун ўтказилган саховат тадбирида иштирок этди.

Ифторлик маросимида маҳалладаги эҳтиёжмандлар, нуронийлар ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар учун Рамазон ойи муносабати билан дастурхон ёзилиб, Қўръон-тиловат қилинди.

Юртга тинчлик-ҳотиржамлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, Юртбошимизга соғлиқ-саломатлик тилаб, дуо қилинди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда амалга оширилаётган конституцион ислоҳотлар, конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.