Президентимизнинг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ушбу маблағ ҳисобидан жорий йилда маҳалладаги Чорчинор, Ок-йул, Гулшан, Лайлакхона, Гуллола, Узлат кўчаларини таъмирлаш режалаштирилган.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла фаоллари билан ўтказилган йиғилишда ҳудудларини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида қабул қлинган ушбу қарорнинг мазмун моҳияти, маҳаллада ва Қўқон шаҳрида тез фурсатда амалга ошириладиган ишлар хусусида маълумот берди.
Йиғилишда Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятлар ҳам муҳокама этилиб Маруфжон Усмонов маҳалла аҳолисини доимо огоҳ бўлишга чақирди.