Шаҳримиздаги таълим ва тиббиёт муассасаларида хизмат қилаётган аёллар, фахрийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими аёл-қизларни байрам билан муборакбод этиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
Дастурхон атрофида тўпланган аёл-қизларга эътибор кўрсатилиб, гуллар ва табрикномалар улашилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филали «Янги Ўзбекистон ёшлар ансамбли» томонидан ижро этилган миллий куй ва қўшиқлар иштирокчиларга байрамона кайфият баҳшида этди.