Қўқон шаҳрида лидер хотин-қизлар сафини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилалар мустаҳкамлигининг маънавий, иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Қўқон университетида илмий-амалий семинар ўтказилди.
Илмий-амалий семинар очилишида Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов илм-фан соҳасида юксак ютуқларга эришган олима аёлларнинг ақл-заковати ва тажрибалари ушбу маърифий суҳбатлар орқали шаҳримизда ўзининг ижобий самарасини кўрсатишини эътироф этди.
“Янги Ўзбекистонда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш – мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларнинг муҳим омили” мавзусидаги семинарда Қўқонда халқ таълими тизими, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар, устозлар ҳамда талаба-қизлар иштирок этдилар.