Қишки мавсумда ижтимоий объектларда муътадил ҳароратни таъминлаш мақсадида тузилган штаб аъзолари куни кеча штаб раҳбари Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида Қўқон туманлараро перинатал маркази қозонхонаси билан танишиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берганлари ҳақида кеча оқшомда хабар қилган эдик.
Тунгги 02:00 да штаб аъзолари яна тиббиёт муассасасига ташриф буюриб, қозонхоналар фаолияти, бинолардаги ҳароратни текширдилар. Қозонхонада таббий газ босими ва бинолардаги ҳарорат талаб даражасигача кўтарилгани аниқланди. Масъулларга ушбу ҳароратни сақлаб туриш, қозонхонада ёқилғи заҳирасини яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.