Қўқон шаҳридаги хонадонларда қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-04-28 | 15:27h
update
2024-04-28 | 15:27h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари билан фуқароларга муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш ва ва уни давлатга сотиш бўйича берилган имконият ва имтиёзларидан кенг фойдаланган ҳолда Қўқон шаҳрида фуқаролар қуёш панелларини ўрнатишни бошладилар.

Маруфжон Усмонов қуёш панеллари ўрнатишга ихтисослашган бир неча пудратчи ташкилотлар маҳсулотлари мисолида аҳолини муқобил энергия манбаалари билан таъминлаш, ишлаб чиқарилган энергияни ортиғини шаҳар электр тармоқлари корхонасига реализация қилишнинг афзалликлари, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган аҳоли ҳамда корхоналарга бериладиган имтиёзлар хусусида маълумот берди.

Advertisement

✅ Аҳоли хонадонлари ва фуқароларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергияси учун 1000 сўмдан субсидия ажратилади ва фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

✅ Қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар ўрнатилган участкалар ер солиғи сотган энергия учун олган фойдасидан фойда солиғини тўлашдан фойдаланишга топширилгандан эътиборан уч йил муддатга, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электрни сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса — ўн йил муддатга озод этилади;

✅ Ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.

✅ Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари) 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади.

Йиғилишда шунингдек “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳрида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, маҳалалар, корхона, ташкилотларда бу ишларни жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
28.04.2024 - 15:27:31
Privacy-Data & cookie usage: