Dush. Iyul 22nd, 2024

Байрам дастурхони учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва маҳаллий дилерлар томонидан улгуржи нарҳларда етказиб берилмоқда.

Айниқса гўшт, гурунч, ун, сабзавотлар расталари байрам олдидан навбат ва тўполонсиз бозор-учар қилиб олиш истагида бўлган ҳаридорлар билан гавжум.

Ярмаркада савдога чиқарилаётган маҳсулотлар сифати Санитария-эпидемиология ва аҳоли саломатлиги маркази Қўқон шаҳар бўлими мутаҳассисилари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Ярмаркада иштирок этаётган тадбиркорлар кенг ассортиментдаги маҳсулотларини энг арзон ва ҳамёнбоп нарҳларда таклиф этмоқдалар.

Ҳар қандай мижоз эҳтиёжи ва талабларини қондира оладиган қадоқланган байрам совғалари, янги йил ўйинчоқлари, арча безаклари Қўқон шаҳри ва атроф туманлардаги аҳоли, турли миллат вакилларини ўзига жалб этмоқда.