Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўзи таҳсил олган 6-ахборот технологияларига иҳтисослашган давлат умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.
Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг мактабни тамомлаган ўқувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшитириб, келгуси ҳаётларида улкан муваффақиятлар тилади.
Маруфжон Усмонов ҳар бир ўқувчи, уларнинг муаллимлари ва ота-оналар билан суҳбатда бўлиб, келажакдаги режалари, мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқди.
Мактаб битирувчилари ҳокимга эътибор учун ўз миннатдорчиликларини изхор этиб, юртимиз равнақи учун фидокорона хизмат қилишларини билдирдилар.