Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 37-давлат умумий ўрта таълим мактабида янги қуриб битказилган бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этди.
Президентимизнинг “2023 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мактабда янги 660 ўринли ўқув биноси қуриш ва эски биноларни таъмирлаш учун 6,2 миллиард сўм маблағ ажратилган эди.
Айни пайтда лойиҳа доирасида барча ишлар ниҳоясига етказилиб, мактаб замонавий жихозлар билан таъминланди.
Маруфжон Усмонов замонавий интерактив технологиялар асосида олиб борилаётган дарсларда иштирок этиб, ўқувчилар билан мулоқот қилди.