Хусусан, 7-“Ялонғоч ота” маҳалласида ташкил этилган корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда.
Маҳалла мутасаддиларининг ёрдами билан корхона ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун имтиёзли кредит билан таъминланган. Бу ерда маҳалладаги ишсиз аёл-қизлар ва шаҳримизнинг бошқа маҳаллаларидаги аёллар касаначаилик асосида иш билан таъминланган.