Конституциямизнинг 76-моддасига асосан «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир».
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, қайнона-келинлар иштирокида Қўқон шаҳрида ўтказилган семинарда миллий қадриятларимизни ривожлантириш, мустаҳкам оила қуришнинг маънавий ва ижтимоий асослари, ижтимоий ҳаётда оилада ва қариндошлар ўртасида вужудга келадиган зиддиятларнинг олдини олиш бўйича маслаҳатлар ва амалий кўникмалар берилди.
Амирий кутубхонасида интерактив, фаол услубда ўтказилган семинарда мавзуга доир маслаҳатлар саҳна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ёрдамида, бадиий кўринишда етказилди.
Семинарда тажрибали психологлар иштирокчилар билан самимий мулоқот қилиб, оилавий масалалар юзасидан кўплаб саволларига жавоб бердилар.