Pay. Okt 5th, 2023

Миллий анъаналаримизни ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш, маҳалла аҳлига кўтаринки кайфият бахшида эиш мақсадида 53 -“Бўстон” маҳалласида бўлиб ўтган сумалак сайли ва спорт соғломлаштириш тадбирларида фуқаролар билан бир қаторда маҳалла яқинидаги мактаб ўқувчилари ҳам фаол иштирок этдилар.

Шахмат-шашка, теннис ўйинлари, 5000 қадам марафонида Ватанни мадҳ этувчи миллий куй-қўшиқлар садолари остида турли ёшдаги юзлаб иштирокчилар қатнашдилар.

Соғлиқни сақлаш мутасаддилари иштирокчиларга соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортнинг инсон ҳаётида тутган ўрни хусусида маълумот бердилар.

Тадбирларда иштирок этган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари, нуронийлдар ва кенг жамоатчилик вакиллари барча аёл-қизларни кириб келаётган байрам билан муборакбод этдилар.