Chor. May 22nd, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўзи тўғилиб, ўсган 14-“Қаймоқли гузар” маҳалласида Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди. Маҳаллада дастурхон ёзилиб, элга ош берилди. Эҳтиёжманд, ёлғиз қариялар ва ижтимоий муҳофазага мухтож фуқаролардан хабар олинди.

 

Шаҳар ҳокими барчани байрам билан қутлаб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан барча соҳаларда олиб борилаётган оқилона сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар, кундан кунга ўзгариб, чирой очиб бораётган шаҳримиз хусусида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
#ozbekiston #navroz #mahalla #qoqon #bayram