Қўқон шаҳридаги болалар шифохонасида янги бўлим фойдаланишга топширилди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-05 | 18:03h
update
2024-05-05 | 18:03h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Қўқондаги болалар шифохонасида “Indorama” компанияси ҳомийлигида реконструкция қилинган 50 ўринли бўлим фойдаланишга топширилди.

 

Бугун Қўқон шаҳридаги болалар шифохонасида “Indorama” хорижий корхонаси томонидан ҳомийлик асосида реконструкция қилиб берилган 50 ўринли неврология ва эрта туғилган чақалоқлар бўлими биносини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, “Indorama” корхонаси раҳбарлари, вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари иштирок этдилар.

Advertisement

 

“Indorama” корхонаси томонидан ўтган йили бошланган ҳомийлик ташаббуси доирасида Қўқон шаҳридаги болалар шифохонасида амалга оширилган реконструкция ишларининг биринчи босқичи бўлган ушбу бино таъмирланишига 2 миллиард 465 миллион сўм маблағ сарфланди. Иккинчи босқичда хорижий корхона томонидан иккита стационар бинони таъмирланиши режалаштирилмоқда.

 

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров болалар саломатлиги тиббиёт соҳасидаги энг долзарб масалалардан бири эканини таъкидлаб, “Indorama” раҳбарларига ушбу эзгу ташаббус учун миннатдорчилик билдирди.

 

“Indorama” раҳбарияти вакили Сандип Бура мамлакатимизда яратилган қулай инвестицион муҳитда самарали иш олиб бораётганликларидан мамнун эканликларини айтиб, ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини қайд этди.

 

Республикамизга энг кўп сармоя киритган хорижий ҳамкорлардан бири бўлган Сингапурнинг “Indorama” компанияси вилоятимизда “Indorama Kokand Textile” ҳамда “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” корхоналарини ташкил этган.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
05.05.2024 - 18:04:02
Privacy-Data & cookie usage: