16-давлат умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда 1575 нафар ўқувчилар икки навбатда таҳсил олмоқдалар. Таълим самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитларни яхшилаш мақсадида мактабда 420 ўринли янги бино қурилиши режалаштирилган.
Мактабнинг бир томонида аҳоли хонадонлари жойлашган бўлиб, айрим хонадон эгалари мактаб ҳудудига тегишли бўлган ер майдонига девор тортиб ноқонуний ўзлаштириб олган.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мактаб атрофида истиқомат қиладиган фуқаролар билан мулоқот қилиб, мактаб ҳудудига тегишли бўлган ер майдонларини мактаб тасарруфига қайтариш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.
Мутасаддиларга мактабнинг янги ўқув биноси қуриладиган майдонни қурилиш ишларини бошлаш учун тайёрлаш, аҳолига ноқонуний қурилмаларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди.