Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 1-давлат умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган капитал-қурилиш ишлари билан танишди.

Шаҳар ҳокими мутасаддиларга янги қурилаётган ўқув биносини бошқа қурилмаларга ҳалақит бермайдиган масофада лойиҳалаш ва қуриш, мактабга кириш қисмини йўл харакати хавфсизлигини инобатга олган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш ишларини сифатли қилиб, ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатмалар берди.