Jum. Mar 29th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар билан Туркистон кўчасида IT Park қурилиши истиқболларини муҳокама этди. Турли йўналишлардаги бизнес лойиҳаларни тезкорлик билан ривожлантириш имконини берадиган стартаплар учун платформа вазифасини бажарадиган марказнинг қурилиши тез кунларда бошланиши кутилмоқда.

 

Шаҳар ҳокими ва мутасаддилар иштирокида Қуръон ўқилиб, янги лойиҳага ривож тилаб, дуо қилинди.