Chor. Okt 4th, 2023

Хусусан, 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган мусобақаларда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

 

Мактаб ўқувчилари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида шахмат, стол тенниси, таэквондо, дзюдо, волейбол ва баскетбол бўйича ўтказилган мусобақаларда юзлаб ёшлар иштирок этдилар.

 

Маруфжон Усмонов паралимпия мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган ёш спортчиларнинг ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашувида ҳам иштирок этди. Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг ташаббусилари билан мамлакатимизда ёшларни спортга кенг жалб қилиш, имконияти чекланган ва спортда қобилияти бор ёшларни салоҳиятларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтди.

 

Шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, бир қатор мутасаддилар иштирокида паралимпия мусобақасида муваффақиятли иштирок этган ёшларни Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.