Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан бугун мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов нуронийлар иштирокида оммавий кўкаламзорлаштириш тадбирида иштирок этди.
Ёшлар боғида ўтказилган акцияда акация манзарали дарахтлари кўчатлари экилди. Зарур агротехник амалиётлар бажарилиб, кўчатларни парваришлаш учун масъуллар белгиланди.