Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳа доирасида мини футбол, волейбол ва баскетбол учун очиқ спорт мажмуаси барпо этилди.
«Дегрезлик» маҳалласидаги 11-мактабда қурилган спорт мажмуасида ўқувчилар қатори яқин ҳудуддаги аҳоли ҳам мунтазам спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлди.
11-мактабда «Илмни қадрланг, илмга интилинг» шиори остида бўлиб ўтган «Сўнгги қўнғироқ» тадбири доирасида ўтказилган тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.