Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 12-давлат умумий ўрта таълим мактабида барпо этилган янги спорт мактаби билан танишди.
Ушбу спорт мажмуасида мактаб ўқувчилари ва яқин ҳуддудларда истиқомат қиладиган аҳоли мунтазам спорт машғулотлари билан шуғулланиш имконятига эга бўлади.
Маруфжон Усмонов мутасаддилар билан мулоқот қилиб, спорт мажмуасини жихозлаш, мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.