Dush. Sen 25th, 2023
Қўқон ҳокими 7Saber дўконинг очилишида

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Истиқлол кўчасида ўз фаолиятини бошлаган 7Saber спорт либослари дўконининг очилиш маросимида иштирок этди.

 

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, янги спорт дўкони жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ҳамшаҳарларимиз учун қулай шароит яратиши, спортни кенг омма ўртасида тарғиб этишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

 

2019 йилда триталон федерацияси раиси Отабек Умаров томонидан яратилган бренд асосида фаолият юритадиган спорт дўконининг очилиш маросимида таниқли спортчилар ва санъаткорлар ҳам иштирок этдилар.

 

Очилиш маросимига ташриф буюрган юзлаб ҳамшаҳарларимиз иштирокида 7Saber бренди асосида таклиф этилаётган спорт либослари кўргазмаси ўтказилди.