Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мутасаддилар иштирокида, шаҳримиздаги бир қатор таълим муассасаларига ташриф буюриб, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар, бино ва иншоотлар, хўжалик хоналари, мактаб ҳудудларида олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечириб, аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берди.
«Барча мактабгача ва мактаб ташкилотларида энг юқори даражадаги шароитлар яратилиши шарт», деди Маруфжон Усмонов.