Наврўз байрами арафасида кўркам кўринишга келтирилган бинонинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Шаҳар ҳокими бинони кўздан кечириб маҳалла тизими мутасаддилари билан мулоқот қилди. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш бўйича кўрсатмалар берди.
✅ 2022 йилда опен бюджет тизимида “Оқ олтин” маҳалласи идорасини таъмирлаш учун 400 миллион сўм ажратилган эди. Жами ўтган йили, биринчи босқичда, Қўқон шаҳридаги 14 та лойиҳага 8 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.