Капитал таъмирдан чиқарилган 23–давлат мактабгача ташкилотининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ҳукуматимиз қарори билан қабул қилинган “Қўқон шаҳрини 2020 — 2024 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” (https://lex.uz/docs/4645514) доирасида болалар боғчасида олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишларига 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Маруфжон Усмонов маҳалла аҳолисини Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган янги боғча билан муборакбод этиб, давлатимиз раҳбари томонидан мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.

Шаҳар ҳокими ва мутасаддилар боғча болалари томонидан тайёрланган бадиий дастурни томоша қилиб, мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.