Jum. Apr 19th, 2024

“Тошкентлик гузар” маҳалласидаги 25 метрлик байроқнинг ўрнатилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарвар руҳда тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтиб, улкан давлат рамзи ҳар бир ҳамюртимиз қалбида ватанимиз учун чексиз ғурур-ифтиҳор туйғуларини уйғотишига ишонч билдирди.

Маҳалла нуронийлари дуоларда юртимизга тинчлик-тотувлик, халқимиз дастурхонига тўкин-сочинлик, давлатимиз раҳбарига узоқ умр тилаб дуолар қилдилар.