Pay. Iyul 25th, 2024

Ҳусусан, Қўқон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун ташкил этилган семинарда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳалла мутасаддилари билан ҳамкорликда самарали фаолиятини ташкил этиш, аёлларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, оилада инқирозли вазиятлардан чиқиб кетиш ҳислатларини шакллантириш, қайнона-келин муносабатларида тушунмовчиликларни олдини олиш бўйича амалий кўникмалар берилди.

Бадиий-кўргазмали тарзда, саҳна кўринишлари, ҳаётий мисоллар асосида етказилган маълумотлар таъсирчанлик даражасини ошириб, иштирокчиларни олган билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбир сўнггида маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлашда фаоллик кўрсатиб келаётган Оқила аёллар ҳаракати аъзоларига Қўқон шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.