Ўрда майдонида шаҳримизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар, ёшу-қари ҳамшаҳарларимиз иштирокида бўлиб ўтган тантаналарда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбари томонидан халқаро майдонда олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли қўшни мамлакатлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатимизда эса барча миллат ва элатлар ўртасида ўзаро бағрикенглик муносабатлари шаклланиб бораётганини таъкидлаб ўтиб, барчани байрам билан муборакбод этди.
Куй-қўшиқлар, рақс ва томошаларга бой бўлган байрам дастурини ҳамшаҳарларимиз катта қизиқиш билан томоша қилдилар.