Қўқон шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари, фахрий утозлар иштирокида ўтказилган байрам тантаналарида Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари – шаҳар оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи – Барнохон Хасанова давлатимиз раҳбарининг устозларга йўллаган табригида «Муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир» деган сўзларида улкан маъно мужассам эканини таъкидлаб ўтиб, барчани байрам билан муборакбод этди.
Байрам тадбирда бир қатор фахрийлар ва устозларга ёшлар тарбияси йўлидаги заҳматли ва масъулиятли ва шу билан бирга шарафли меҳнатлари учун Қўқон шаҳар ҳокимининг Табрикномалари тантанали равишда топширилди.
Байрамона дастурхон атрофида тўпланган меҳмонлар учун бадиий дастур намойиш этилиб, миллий куй-қўшиқлар янгради.