Қўқон шаҳар ҳокими «Institute school» нодавлат таълим муассасасида ўтказилган «очиқ эшиклар куни»да иштирок этди.
Маруфжон Усмонов таълим муассасасида хорижий тилларни ўқитиш, замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.
Шаҳар ҳокими таълим муассасаси ошхонаси, спорт заллари билан ҳам танишиб, мутасаддиларга ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, замонавий ахборот технологияларига жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берди.