Хусусан, давлатимиз раҳбарининг бизнес лойиҳаларда ер майдонларидан самарали фойдаланишни кенг жорий этиш бўйича олға сурган ташаббуслари доирасида Қўқон шаҳрида кам қувватда ва самарасиз фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг фаолияти таҳлил этилиб, муаммо ва масалаларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабибжон Сирожиддинов, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Нуриддин Мамажонов, Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуджон Маматхоновлар тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқилган янги лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб бердилар.