Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Okt 10th, 2024

2-«Шалдирамоқ» маҳалласидаги «Ҳадя-хожи» жомеъ масжидида пешин намози вақтида Қўқон шаҳар бош имом-хатиби Абдумажид қори Исақов жамоага табиий газдан оқилона фойдаланиш, ноқонуний газ тортиш мосламаларини ўрнатмаслик, бу борада мусулмонларга бериладиган салбий бахо юзасидан маъруза қилди.

Масжид олдида мусодара этилган ноқонуний газ тортиш мосламалари кўргазмаси ташкил этилиб, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов фуқароларга шаҳримизда аҳоли хонадонларига табиий газни бир маромда етказиб бериш, ноқонуний газ тортиш мосламаларидан фойдаланаётганларга кескин чора кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Аҳолиси газ босими паст эканидан шикоят қилган маҳаллалар ҳудудида махсус тадбирлар ўтказилиб, турли хажмдаги газ тортиш мосламалари мусодара этилди. Мосламаларни ўрнатган шахслар жавобгарликка тортилиб, маҳаллалар ҳудудида табиий газни бир маромда етказиб берилиши тикланди.

Click to listen highlighted text!