Қўқон шаҳрида секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-02 | 20:01h
update
2024-05-02 | 20:01h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Халқ депутаталари Қўқон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар ва депутатлар иштирок этдилар.

Сессияда секторлар раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисоботлари, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудирининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати бўйича ахбороти тингланди.

Advertisement

Шунингдек, шаҳримизда қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовнинг, жамоат тартибини таъминлаш ва жиноятчилиликлар профилактикаси бўйича, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Анваржон Парпиевнинг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Сессияда шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Мансуржон Расуловнинг Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ ажратишга розилик бериш тўғрисидаги таклифи, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари иш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар депутаталар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
02.05.2024 - 20:01:51
Privacy-Data & cookie usage: