Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Қўқон шаҳрида минглаб фуқароларга етказиб берилаётган иссиқ-овқат ўзаро ҳурмат, эътибор ва ҳамжихатликнинг намунаси бўлиб келмоқда.
Кўп қаватли уйларда ва ҳовлиларда истиқомат қиладиган фуқаролар учун кескин об-ҳаво шароитларида дамлаб берилаётган ош энергия таъминотидаги чекловлар пайтида аҳолининг корига бакор бўлиб келмоқда.
Саховат тадбирларида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, Мудофаа бўлими, маҳалла тизими мутасаддилари, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқдалар.