Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Адан текстиль” корхонасида бўлди. Шаҳар ҳокими ишлаб чиқариш жараёни билан қизиқиб, корхона раҳбарияти, ишчи-хизматчилар билан мулоқот қилди.

Маруфжон Усмонов ишчи-хизматчиларнинг фаолиятини Меҳнат кодекси асосида ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш, маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.