Муборак Рамазон ойида шаҳримизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилган сафланиш тадбирида ички ишлар, ҳуқуқни мухофаза қилиш, фавқулодда вазиятлар идоралари, миллий гвардия, маҳалла тизими мутасаддиларига вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, рўза кунлари масжидларда таровеҳ намозларини адо этадиган ҳамшаҳарларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, масжидларга туташ ҳудудларда транспорт ва пиёдаларнинг эркин ҳаракатланиши учун шароит яратиб бериш, кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.
❗️ Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг берган маълумотларига кўра таровеҳ намози бугун соат 20:45 дан ўқилишни бошлади.