Қўқон шаҳрида қуриладигар кўпқаватли уйлар лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-05 | 11:55h
update
2024-05-05 | 11:55h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Муқимий шаҳарчасида қуриладиган кўпқаватли уйлар комплекси тақдимотида иштирок этди.

 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2020 йил, 14 декабрдаги “2020 — 2024 йилларда Фарғона вилоятининг Марғилон ва Қўқон шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган Қўқон шаҳрини 2020 — 2024 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилмоқда.

Advertisement

 

“Обод замин қурувчи” корхонаси томонидан Франциянинг ASPIR FINENTREP SAS инвестицион компанияси ҳамкорлигида амалга ошириладиган лойиҳа доирасида 21 та 9 қаватли, 12 та 12 қаватли ва 24 та 16 каватли уйлар қурилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион еврони ташкил этади.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
05.05.2024 - 11:55:49
Privacy-Data & cookie usage: