Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга Қурбон ҳайити халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига мос равишда ўтказиш, ҳамшаҳарларимиз хайит намозларини адо этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, юртдошларимиз учун Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий муҳофазга муҳтож қатламларидан хабар олиш, мехр-саховат тадбирларини ташкил этиш, жамоат масканларида миллий қадриятларимизни улуғловчи маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.