Қўқон мусиқали драма театри майдонида ўтказилган байрам тадбирида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, шаҳримиздаги идора, ташкилотлар, маҳаллалар, таълим муассасалари мутасаддилари, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, шаҳримизда ўз аксини топаётган бунёдкорлик, ривожланиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кузатилаётган ўсиш суръатлари хусусида тухталиб ўтиб, барчани байрам билан самимий муборакбод этди.
Эл суйган санъаткорлар, бадиий жамоаларнинг чиқишлари Ўзбекистон байроқларини ҳилпиратиб концерт дастурини мароқ билан томоша қилган минглаб томошабинларга байрамона кайфият бахш этди.
Айниқса ёш авлод вакиллари, болалар санъаткорларга жўр бўлиб, қўшиқ айтиб, рақсга тушиб, қувнаб ўйнадилар. Тадбир ниҳоясида тунгги осмон узра отилган мушаклар майдонда жам бўлган ҳамшаҳарларимизни янада ҳушнуд этди.