Қўқон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ташкил этилган ярмаркада 250 дан зиёд хусусий ва давлат корхоналари томонидан 800 дан зиёд бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Юзлаб фуқаролар ва айниқса кўплаб ишсиз ёшлар ташриф буюрган акцияда 57 нафар фуқароларга ишга йўлланмалар берилиб, 36 нафари шу бугун ишга жойлаштирилди.
Ярмаркага Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари ҳам ташриф буюриб, 90 нафар ишсиз аёлларга субсидия асосида тикув машиналарини топширдилар.
15 нафар ишсиз фуқаролар «Қўқон Механика заводи» АЖ қошида ташкил этилган «Инновацион ўқув маркази»га касб-ҳунарга ўқитиш учун йўналтирилди. 139 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги доирасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шу билан бир қаторда, сектор раҳбарлари 5 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга ногиронлик аравачалари ва 2 нафар фуқарога эшитиш ускуналарини топширдилар.