Sesh. Fev 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов ва нуронийлар ҳамроҳлигида 2-сонли болалар уйида тарбияланувчиларини Янги йил билан муборакбод этиб, Президент совғаларини топширди.

Қорбобо, қорқиз, эртак қарамонлари ва болажонлар иштирокида намойиш этилган бадиий дастурда байрам меҳмонлари ҳам катта иштиёқ билан иштирок этдилар.

Маруфжон Усмонов ота-она қарамоғидан маҳрум болаларга ғамхўрлик кўрсатиб келаётган тарбиячиларга алоҳида миннатдорчилик изҳор этиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида ижтимоий муҳофазага муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳусусида тўхталиб ўтди.