Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов саноат бозоридаги китоб дўконида бўлиб, харидорлар томонидан талаб энг юқори бўлаётган китоблар билан қизиқди.
Маруфжон Усмонов тарбиявий аҳамиятга эга, оила бахтини яратиш билан боғлиқ китобларни танлаб олиб, мутасаддиларга уларни ўқиб чиқиш ва маҳаллаларда аёл-қизларга бепул тарқатиш учун мазмунан мослигини кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.
Маълумот учун айни пайтда Қўқон шаҳар ҳокими Шароф Рашидовнинг “Инсон давр кўзгусида ва давр инсон тақдирида” асарини мутолаа қилмоқда.