Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудири ободонлаштириш бошқармасида хизмат қилаётган аёл-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан муборакбод этдилар.
Маруфжон Усмонов соҳа вакилларининг шаҳримиз ободончилиги йўлидаги фидокорона ва машаққатли меҳнатларини эътироф этиб, кириб келаётган байрам билан самимий муборакбод этди.
Аёллар учун байрамона дастурхон ёзилиб, гуллар ва совғалар туҳфа этилди. Концерт дастури намойиш этилиб, байрамона кайфият баҳшида қилинди.