Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича штаб йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар бўйича мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Ҳусусан, 2-“Шалдирамоқ” маҳалласидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар хонадонини таъмирлаш учун 300 килограмм бўёқ олиб берилди. Янги чорсу маҳалласида эҳтиёжманд оилалаларнинг деворлари таъмирлаб берилди.

44, 45-маҳаллаларда янги юқори кучланишли трансформаторлар ўрнатилди. Маҳалларда ободончилик, қўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳар ҳокими дастур доирасидаги ишларни ўз вақтида уюшқоқлик билан амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди.