Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Обод маҳалла» давлат дастури ижроси бўйича кунлик тонгги штаб йиғилишида иштирок этди.
Йиғилишда мутасаддиларнинг маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланди.
Ҳусусан, шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонида Шошилинч тибиий ёрдам марказини электр энергияси билан таъминлайдиган юқори кучланишли трансформатор янгиланди. Айни пайтда ер ости электр тизимларини улаш ишлари кетмоқда.
47-«Райхон» маҳалласида 12 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилди, ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Маҳалларда кенг кўламли ободанлаштириш ишлари олиб борилди, ички кўчалар ва ҳудудлар, ариқлар тозаланиб, маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди. Ободонлаштириш ишларида маҳалла фаоллари ҳам иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими мутасаддиларга дастур бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли қилиб бажариш бўйича кўрсатмалар берди.